Get Mystery Box with random crypto!

Избоскан туманида фаолиятини олиб бораётган секторлар бугун му | Избоскан тумани ҳокимлиги Матбуот Хизмати

Избоскан туманида фаолиятини олиб бораётган секторлар бугун мурожаатлар билан ишлашнинг энг тўғри, тизимли ташкил этилган энг яхши маконига айланди. Буни фуқароларимизнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилишидан ҳам билиш мумкин.

Мазкур секторлар, сектор раҳбарларининг иштирокида, кўмагида амалга оширилаётгани эса кўплаб фуқароларнинг дуоларини олишга ва тизимга ҳайриҳох бўлишига олиб келмоқда.

Жумладан 2-секторда амалга оширилаётган сайёр қабуллар, фуқароларнинг хонадонларига бирма-бир кириб боришлари орқали чуқур таҳлилга эга муаммоли вазиятлар ҳамда фуқароларнинг мурожатлари анчагина ўз ечимини топганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Айни шу ҳолатлар "O'zbekiston24HD" телеканалининг "Yangiliklar24" таҳлилий дастури орқали ҳам ёритилди.

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram