Get Mystery Box with random crypto!

Юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Истиқлолимизнинг 31 йиллик | Избоскан тумани ҳокимлиги Матбуот Хизмати

Юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Истиқлолимизнинг 31 йиллик шодиёна байрами арафасида 2-умумий ўрта таълим мактабида Анъанавий август педагогик Кенгаши бўлиб ўтди. Айни кунда мактабнинг 1900 нафарга яқин ўқувчиларга 100 нафардан ортиқ устоз ва мураббийлар билим беришга шай турибдилар.

"Янги Ўзбекистон -мактаб остонасидан бошланади" шиори остида бошланаётган порлоқ уйғониш даври учунчи ренесанс пойдеворини қурувчи ёш авлодга муносиб тарбия бериш бизнинг олдимизга қўйган асосий мақсадимиздир"-дейди тадбирни очиб берган мактаб директори Гулдона Абдуллаева.

Тадбир якунида келгусида амалга ошириладиган долзарб вазифалар ҳақида келишиб олинди ва мактабнинг фахрий устозлари, ўтган ўқув йилида ўқувчиларга таълим-тарбия беришда, ўтказилган фан олимпиадаларида яхши натижаларни қўлга киритган ўқитувчилар мактаб маъмурияти томонидан Фахрий Ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Дилфуза Аҳмедова
2-мактаб Маънавият тарғиботчиси

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram