Get Mystery Box with random crypto!

IZBOSKAN NEWS.UZ

Telegram kanalining logotibi izboskan_uz — IZBOSKAN NEWS.UZ I
Telegram kanalining logotibi izboskan_uz — IZBOSKAN NEWS.UZ
Kanal manzili: @izboskan_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.73K
Kanalning ta’rifi

🗞 Избоскан тумани, Андижон вилояти ва юртимиз ҳаётига оид хабарлар
✅ Фикр, мулоҳаза, муносабат майдони
🎬 Туманимиз ҳаётига оид қизиқ ва муаммоли масалалар бўлса бизга юборинг!
❗Маълумот олинганида манбани кўрсатинг!
✍️ Боғланиш 👉 @Izboskan_user_bot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-02-14 07:00:18 ​​Андижонни дунёга танитган шахс!

Фарғонанинг жанубий тарафидаги шаҳарлардан бири — Андижон, ўртада жойлашган, Фарғона вилоятининг пойтахтидир. Ғалласи мўл, меваси кўп, қовун ва узуми яхши бўлади. Қовун пишиғида полиз бошида қовун сотмоқ раем эмас. Андижоннинг ношвотисидан яхшироқ ношвоти(нок) бўлмас.

Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Кеш (Шаҳрисабз) қўрғонидан кейин бундан каттароқ қўрғон йўқ. Уч дарвозаси бор. Арки (подшоҳ саройи) жануб тарафида жойлашган. Шаҳарга тўққиз тарнов сув киради. Ажабки, бирор ердан ташқарига чиқмайди.

Қалъанинг теварак-атрофи — хандақ. Унинг ташқариси — тош тўкилган катта кўчадир. Қалъанинг атроф-айланаси тамоман маҳаллалар билан қуршалган. Бу маҳаллалар билан қалъа оралиғи хандақ ёқасидаги катта кўчадир.

Ов қушлари ҳам кўп бўлади. Қирғовули беҳад семиз бўлади. Шундай ривоят қиладиларки, бир қирғовул гўштини тўрт киши еб тугатолмаган.

Эли туркдир(ўзбекдир). Шаҳар аҳолиси ва бозорга келувчилардан туркийни билмайдиган киши йўқ. Элининг тили адабий тилга мувофиқ. Шунинг учун ҳам Мир Алишер Навоийнинг асарлари, гарчанд Ҳирий (Ҳирот)да шуҳрат қозонган бўлса-да, бу тил билан ёзилган.

Элининг орасида санъаткорлари кўп. Мусиқада машҳур Хожа Юсуф андижонликдир.

Ҳавосининг рутубати бор. Куз пайтлари халқ кўп безгакка чалинади.

"Бобурнома"дан олинди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур: “Андоқ шеър айтқондин айтмағон яхшироқдур”

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
195 views04:00
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:07:14 «Снослар» бўйича энг кўп ноқонуний қарор — Андижонда қабул қилинган.

Ноқонуний қарорлар Андижонда 48 та, Тошкентда 11, Наманганда 7, Жиззахда 6, Қорақалпоғистонда 4, Бухорода 3 ва Қашқадарёда 1та қабул қилинган.

Бунинг оқибатида, Республика бўйича 1 338 та ҳолатда мулк эгаларидан 221,5 млрд. сўм қарздорлик юзага келиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилган.

Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлсада, Андижонда 2 млрд. сўм қарздорлик қопланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
533 views11:07
Ochish/sharhlash
2021-02-13 12:12:44 Блогерларнинг саҳифаларига электрон почта манзили ҳамда фамилияни жойлаштириш талаби қўйилиши мумкин

«Миллий тикланиш» ва «Адолат» партиялари томонидан ишлаб чиқилган Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг маълум қилишича, мазкур қонун лойиҳасида ахборот соҳасидаги бир қатор ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Жумладан, Жиноят кодексининг 244-моддасида:

ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка;

оммавий тартибсизликка;

фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада ушбу жиноят учун жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддасини:

фуқароларни Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилганлик учун БҲМ 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи биринчи қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

P.S. Мана шу талаблар давлат ва жамоат ташкилотларининг матбуот хизматларига ҳам қўйиладимикан? Туман миқёсидаги бирон бир ташкилотдан маълумот олиб бўлмайдику...

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
554 viewsedited  09:12
Ochish/sharhlash
2021-02-13 10:55:49 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Андижон вилоятидаги давлат харидларига оид ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳисоботларни эълон қилди

Ўрганишлар жараёнида Андижон вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида шартнома қиймати  139,7 млрд. сўмлик 17 та, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали буюртмаси асосида 3,2 млрд. сўмлик 1 та қурилиш объектлари қамраб олинди.

Маълум бўлишича, Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигида 2019-2020 йилларда жами 541 та объектларда 480,4 млрд. сўм, шундан 2019 йилда 321 та объектларда 287,0 млрд. сўм ҳамда 2020 йилда 220 та объектларда 196,4 млрд. сўм республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган.

Агентлик ходимлари томонидан ўрганилганда, Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигида 2019-2020 йиллар давомида 6 та қурилиш жамиятлари томонидан жами 53 та объектларда 171,5 млрд. сўмлик (умумий қийматга нисбатан 35 %ни ташкил этади) тендер (танлов) савдолари қўлга киритилгани маълум бўлди.

Ўрганишда қурилиш объектларига нисбатан ўтказилган тендер (танлов)ларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги, одоб-ахлоқ қоидалари қўпол равишда бузилганлиги, тендер жараёнини ўтказиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори М.Қ., директор ўринбосари М.К., Қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи Р.Х., “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали директори Р.Д. хизмат фаолиятини олиб боришда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб, ўзи ёки яқин қариндошларига қарашли фирмаларни тендер (танлов)ларда қатнашишига йўл қўйган ва оқибатда ушбу фирмалар тендер (танлов)ларда ғолиб бўлган.

Шунингдек, “Жаҳон маъмур қурилиш” МЧЖ ва “Шаҳрихон қурилиш грант” МЧЖ қатнашган 7 та танлов ва тендерларда аффилланганлик ҳолатлари мавжуд.

Бундан ташқари, 18 та танлов ва тендерларни ўтказиш жараёнларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонуности норматив ҳужжатлар талаблари бузилган.

Ёки, айрим иштирокчи тадбиркорлар танлов ва тендерга корхонанинг молиявий натижалари тўғрисидаги, бухгалтерия баланси, ишчилар сони тўғрисидаги ҳисоботларни нотўғри топширган.

Ўрганилган 12 та қурилиш объектлари бўйича лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишида қурилиш материаллари нархлари нотўғри қабул қилиниши натижасида қурилиш объектлари лойиҳаси қиймати 9,4 млрд. сўмга ортиб кетган.

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
563 viewsedited  07:55
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:25:55 Избоскан туманидаги мусиқа ва санъат мактаби директори ўзгарибди

Избоскан туманидаги мусиқа ва санъат мактаби директори Султонов Вохиджон ўз лавозимидан озод этилибди.

Ҳозирда мактаб раҳбари сифатида Қурбонов Аброр фаолият юритмоқда экан.

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
589 views06:25
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:18:23 Андижонда мусиқа ва санъат мактаби директори 500 доллар пора билан қўлга тушди

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳодимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Андижон вилоятидаги мусиқа ва санъат мактаби директорларидан бири 500 АҚШ доллари пора олаётганида ушланган.

Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори В.С. фуқаро Р.Д.дан унинг фарзанди А.А номига ўзи раҳбарлик қилаётган мактабда ўқиганлиги тўғрисида гувоҳнома тайёрлаб бериш эвазига 200 доллар ҳамда вилоятдаги санъат коллежида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали А.А.ни коллежга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 300 доллар талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида В.С. 500 долларни хизмат хонасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (пора бериш), 168-моддаси (фирибгарлик), 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши очилган бўлиб тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
679 viewsedited  06:18
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:16:46 Андижондан Қорақалпоғистонга поезд қўйилади

Жорий йилнинг 15 февраль кунидан бошлаб, “Андижон – Нукус – Андижон” йўналишида 658/657-сонли поездлар қатнови бошланади.

Шу муносабат билан жорий йилда:

14 февралдан, 93-сонли “Андижон – Тошкент”;

19 февралдан, 656-сонли “Андижон – Хива”;

21 февралдан, 398-сонли “Андижон – Хива” поездлари ҳаракатларига ўзгартириш киритилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
622 views05:16
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:01:05
Бу расм номини "Фаросат ва ажал" деб атадик. Нима дейсиз?

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
630 views15:01
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:01:30 Ўзининг оталик мажбуриятини бажармаган избосканлик икки ота 15 суткага қамалди

Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 19.09.2016 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор О.М хисобидан ундирувчи О.О фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Фуқаро О.М томонидан қасддан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминлашдан бўйин товлаб келиши натижасида 8 млн 913 минг сўм алиментдан қарздорлик йиғилишига сабаб бўлган.

Ёки, суднинг 14.01.2014 йилдаги қарорига асосан О.А вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминлашдан бўйин товлаб, ундирувчи Н.Мга шу кунга қадар 15 млн 750 минг сўм миқдордаги алимент пулларини тўламасдан вояга етмаган фарзандларининг таъминоти ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Юқоридаги ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 47-4-моддаси билан жавобгарликка тортилиб, суд қарори билан уларга сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
638 views13:01
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:52:48 Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазир ўринбосари этиб тайинланди

Яҳёжон Ортиқбоевич Абдулҳақов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Илгари у Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Боғланиш @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш @Izboskan_uz
614 views12:52
Ochish/sharhlash