Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ЖАННАТДА БИЗНИ НИМАЛАР КУТМОҚДА! Усома ибн Зайд розияллоҳ | Iymonli Ummat🕋

​​​​ЖАННАТДА БИЗНИ НИМАЛАР КУТМОҚДА!

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой, чин дилдан жаннатга интилувчилар борми?! Зеро, жаннатнинг ўхшаши йўқдир. Каъбанинг Парвардигорига қасамки,

У порлаб турган нурдир,
Силкиниб турган райҳондир,
Қуриб қўйилган қасрдир,
Оқиб турган анҳордир,
Пишиб етилган ҳосиллардир,
Соҳибжамол ва кўркам жуфтиҳалолдир,
Саноқсиз либослардир,
Саломатлик диёрида абадий туришдир,
Мева-чева ва ям-яшил (боғлардир),
Олий ўринлардаги неъматлардир», дедилар.

- Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, биз унга чин дилдан интилувчимиз», дейишди.

- «Иншоаллоҳ денглар», дедилар.

- Улар: «Иншоаллоҳ», дейишди

( Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Ҳиббон ривоятлари)

Саҳобалар бу ҳадисларга яқийнан ишонишарди, шунинг учун уларга охират учун амал қилиш ибодат қилиш роҳат эди. Биз ўқиймиз аммо эртакни ўқигандек яқийн ҳис қилмаймиз, шунинг учун ибодатларга шавқимиз ниҳоятда оз. Аллоҳ насиб этса ҳадисда қандай айтилган бўлса жаннатда шундай топамиз.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

@ImonliUmmatbot — Исломий , илмий маърифий бот.

ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ
https://t.me/+Y_TsB2X7N5c1NzI6    
АЪЗО БЎЛИНГ!!