Бир киши айтади: 'Қўлимда қуръон бор эди. Уни тиловат қилаёт | Iymonli Ummat🕋
Бир киши айтади: "Қўлимда қуръон бор эди. Уни тиловат қилаётган эдим. Бирдан телефонимга хабар келиб қолди. Телефонни очиб нима хабар келганини билмоқчи бўлдим. Қироатни тўхтатдим. Телефонимни олиб хабарни ўқидим. Аммо қуръон қўлимда эди. Қилмишимдан уялиб кетдим. Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳнинг гаплари ёдимга тушди: "Кишида Аллоҳнинг сўзига эмас, бандаларнинг сўзига иштиёқ бўлса унинг илми оз, қалби кўр, умри зое экан!". Қуръон тиловат қилаётган киши гўё Аллоҳ билан сўзлашаяпти. Каттароқ амалдор ёки олимнинг ҳузурига телефонимизни ўчириб кирамиз. Аслида Аллоҳ бунга ҳақдорроқдир. Тиловат вақтида телефонга хабар келса тиловатни тугатиб сўнг хабарни ўқишимиз адабдир!