Get Mystery Box with random crypto!

Пайғамбаримиз Росулуллоҳﷺ нинг ҳаёти давомида қилган мўжизалар | Iymonli Ummat🕋

Пайғамбаримиз Росулуллоҳﷺ нинг ҳаёти давомида қилган мўжизалари

1. Кофирлар у кишини синамоқ учун мўъжиза сўраганларида, Ойни икки бўлакка бўлиб кўрсатганлар.

2. Пайғамбаримиз Мадинага келганларида Абу Айюб Ансорий икки кишилик таом келтирганлар. Ва ўшанда Муҳаммад s.a.v инсонларни чақирганлар 180 киши йиғилган ва таомни тановул қилганларида Мўъжиза туфайли таом сира камаймаган.

3. Худайбия саҳросида уруш пайтида саҳобалар ташна бўлишади, шунда Муҳаммад алайҳиссалом дуо билан сув чиқарадилар ва Жами аскарлар сув ичадилар.

4. Муҳаммад алайҳиссалом ярим коса сувга бармоқларини соладилар ва косага сув тўлиб 70, 80 киши сув ичадилар.

5. Набий алайҳиссалом 300 кишилик мажлис қиладилар бир кичик лаганда хурмо қўядилар, мажлис аҳли хурмодан қанча тановул қилса ҳам тугамаган.

6. Муҳаммад алайҳиссаломнинг олдиларига яҳудий аёл заҳарланган гўшт келтирганда, Гўшт мен заҳарланганман деган экан.

7. Бир бўри, эчки ва туя Пайғамбаримизнинг мўъжизалари туфайли тилга кирган.

8. Бир киши "Пайғамбар эканингизга гувоҳингиз борми?" деб сўраганида, Бир дарахт Расул алайҳиссаломнинг олдиларига келиб шаҳодат калимасини айтган ва қайтиб жойига бориб турган.

9. Хандақда уруш пайти бир дона арпа нонига барака келиб, минг киши тўйган.

10. Ҳунайн урушида Расул алайҳиссалом душман қўшинига би ҳовуч тупроқ сепганларида, уларнинг кўзларига тупроқ тўлган.

11. Ул зот тасбеҳ ўгирганларида, тасбеҳ тошларидан "СубҳанъАллоҳ", деган овоз эшитилган.

12. Муҳаммад алайҳиссалом қариндошларининг доуларини қилиб турганларида унинг деворларидан "Омин" деган овоз эшитилган.

13. Муҳаммад алайҳиссалом Жума куни суяниб хутба ўқиганларида, у ёғоч устуни ғамгин йиғи чиқарган.

14. Муҳаммад алайҳиссаломнинг энг катта мўъжизалари Қуръони каримдир.

Аллоҳумма солли аъла Саййидина_Муҳаммад

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ
https://t.me/+Y_TsB2X7N5c1NzI6    
АЪЗО БЎЛИНГ!!