Get Mystery Box with random crypto!

ТАСИРЛИ ҲИКОЯ Бир бева, жуда камбағал аёл олти ёшли ўғли бил | 🍀Iymonli Qalblar

ТАСИРЛИ ҲИКОЯ
Бир бева, жуда камбағал аёл олти ёшли ўғли билан яшар эдилар. Уларни уйларини томи йўқ эди. Ёғингарчиликдан амаллаб жон сақлар эдилар. Бир куни жуда кучли ёмғир ёғиб , шаррос куйиб юборди. Кийимлари ёмғирдан шалаббо бўлган она ўғлини бағрига босиб, ёмғирдан пана қилмоқчи бўлди, аммо ёмғирдан ивиб кетган кийими ўғлини ёмғирдан сақлаш ўрнига баттар ивитарди. Бева аёл қарадида, ўзида куч топиб эшикни ошиғидан чиқариб келиб ўғлини ёмғирдан пана қила бошлади.

- Олти ёшли болакайни кўзларида "бахт, севинч" порлаб кетди. Аста ойисига:" ойижон... Аллоҳга шукур бизни уйимизда эшик бор экан. Эшиги йўқлар нима қиляпти экан-а!?"

Азиз диндошим.!
"Бугун бир пиёла чойга шукурни билмаган инсон, эртага Аллоҳ унга машина совға қилса ҳам шукурни билмайди. Аллоҳга шукроналик неъматни катта кичиклигига қараб эмас қалбни ҳокисорлигига қараб баҳоланади".

Обуна бўлинг: 𝐈𝐗𝐋𝐎𝐒 𝐈𝐙𝐋𝐀𝐁