Get Mystery Box with random crypto!

БОКИРАГА УЙЛАНСА АФЗАЛМИ ЁКИ БЕВАГАМИ. Жобир ибн Абдуллоҳ (р | 🍀Iymonli Qalblar

БОКИРАГА УЙЛАНСА АФЗАЛМИ ЁКИ БЕВАГАМИ.

Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а) дан ривоят қилинди:


Айтдилар: Мен бир аёлга уйландим, кейин Росулуллоҳ ﷺ олдиларига келдим.
Пайғамбаримиз ﷺ: Эй Жобир уйландингми дедилар.
Мен: Ҳа дедим
Айтдиларки: Бокирага уйландингми ёки бевагами?
Мен айтдим: Бевага уйландим.
Росулуллоҳ ﷺ : Бокира қизга уйлансанг бўлмасмийди дедилар. Сен у билан ўйнашасан ва у сен билан ўйнашади. (бошқа бир ривоятда: Сен уни тишлайсан, у сени тишлайди деб айтадилар).
Мен айтдим: Албатта отам ўлди ва еттита қиз қолдирди. Мен уларга қарайдиган аёлни олиб келдим. (яъни мен қасддан бир бева аёлга уйландим сингилларимга қарасин. Бир бокирани олиб келсам сингилларим билан ўйнаб юради. Кейин уни айтганини қилмайди.)

Кейин Росулуллоҳ ﷺ мени ҳаққимга дуо қилдилар.

( Термизий ривояти)

Шарҳ:
Росулуллоҳ ﷺ бокира қизга уйланишликга тарғиб берябдилар. Чунки бокира кўзини очдию сизни кўрди. Бева (аёл) эса сиздан олдин бошқасини кўрган. У билан яқинлашиб кетишлигиз сал қийироқ бўлади. Хусусан олдинги эри сиздан яхши чиқиб қолса, кейин олдинги эрини еслайверади.(инсон бўлганлиги учун унинг ақлига келади)

Агар гўзал бир ниятда Аллоҳ ризолиги учун бевага уйланса Аллоҳ оиласига барокот беради. Аллоҳ таало аёлни қалбига ҳам эркакни қалбига ҳам муҳаббат қўяди. Ва Аллоҳ шу муҳаббатга зарар қиладиган нарсалардан оилани сақлайди. Бир аёлни қийналиб қолгани, ёки фосиқлар зарар бермаслиги учун ёки етим болларига қараш учун, ёки пайғамбаримизнинг суннати бўлгани учун уйланиб қараса улкан савобларга эга бўлади.

Ҳадисдан ер хотиннинг ўйнашишлиги мустаҳаб савобли амал бўлаябди. Базан ер аёлини, базан аёл эрини тишлаб ҳазиллашса жоиз савобли амал бўлаябди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA