Get Mystery Box with random crypto!

ЖАННАТ АЁЛЛАРИ ҲАҚИДА. Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а дан ривоят | 🍀Iymonli Qalblar

ЖАННАТ АЁЛЛАРИ ҲАҚИДА.

Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а дан ривоят қилинди.
Пайҳамбаримиз ﷺ марҳамат қилдилар: «Албатта жаннат аҳлининг аёлларидан бўлган бир хотин, унинг етмиш хил рангли етмиш қават либосининг орқасидан болдирининг илиги кўриниб туради. Бу Аллоҳ таалонинг бу сўзида айтилингандек: Улар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар.(Роҳман 58) Аммо ёқут албатта у тошдур. Агар унинг ичидан ип ўтказиб софлаштирилса орқасидан (ип) кўринади» дедилар.

( Термизий ривояти)

Шарҳ:

Жаннатда жаннатийлар учун либосларнинг энг афзали энг гўзали, инсонни кўзини қувонтирадигани берилади.

Пайғамбаримиз шу либослардан бири ҳақида айтябдилар: Жаннат аёллари уни кийганида либосни ташқарисидан ичкариси (яъни аёлнинг бадани) кўриниб туради, худди шаффоф тошнинг ичидан ўтказилган ип кўринганидек деб либосни мақтаябдилар.

Ҳозир европага эргашаётган мусулмонлар айтадики исломда фақат таҳорат, намоз, рўза, садақа бор бошқа нарса йўқ, қолган нарсаларни кофирлардан ўрганябмиз. Масалан эр-хотинлик, оила масалаларида хотин киши эри учун жозибадор, яхши кийиниши керак. Бу масалада европа ажойиб нарсалар чиқараябди. Масалан Аёллар уйида эри учун киядиган гўзал ҳар хил рангли либослари бор, аёл либосни кийганда либосни орқасидан ичи кўриниб туради. Мусулмонлар бунақа соҳаларда орқада қолиб кетган дейди.

Кўриб турибмиз буни европа ўзидан ўйлаб топгани йўқ. 1400 йил илгари Ҳадисда очиқ айтилаётган малумотни ўғирлаб худди ўзи ўйлаб топгандек кўрсатябди.

Аслида Мусулмонлар европага ергашмасдан Қуръон ва Ҳадисни ҳаққича ўрганиб иш тутсалар дунё ва охиратнинг бутун масалаларига жавоб беради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

Улашинг |
@IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA