Get Mystery Box with random crypto!

​​Али розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Эй одамлар! Ким ў | 🍀Iymonli Qalblar

​​Али розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Эй одамлар! Ким ўзининг айбига қараса, бошқаларнинг айби билан иши бўлмай қолади. Ким Аллоҳ берган ризққа рози бўлса, бошқаларнинг қўлидаги нарсага афсус чекмайди. Ким хиёнат қиличини яланғочласа, ўзи ўша қилич билан ўлдирилади. Ким биродарига чуқур қазиса, унга ўзи қулайди. Ким бировнинг айбини очса, ўз хонадонидаги айблари очилиб қолади. Ким ўзининг тойилганини унутса, бошқаларнинг тойилишини улкан санайди. Ким ўз фикрига лол қолса, адашади. Ким ақлига ишонса, тойилади. Ким одамларга кеккайса, хор бўлади. Ким одамларни беақлликда айбласа, сўкилади. Ким уламоларга аралашиб юрса, виқорли бўлади. Ким пасткашларга аралашиб юрса, уни менсишмайди. Ким тоқати етмайдиган нарсани бўйнига олса, ожиз қолади».

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA