Get Mystery Box with random crypto!

ЁМОН ГУМОН ҚИЛИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА. @IymonliQalblar 'Эй и | 🍀Iymonli Qalblar

ЁМОН ГУМОН ҚИЛИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА.
@IymonliQalblar

"Эй иймон келтирганлар, кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир".
( #Ҳужурот_сураси_12_оят).

Ушбу оятда Аллоҳ Таоло мўмин-мусулмон бандаларини бир неча ёмон сифатлардан, ахлоқий касалликлардан, ҳар қандай жамиятни ҳалокатга элтувчи дардлардан қайтармоқда. Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири-бадгумонликдир. Бадгумонлик-кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритишдир. Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, беҳуда бўлади. Шу боисдан ҳам: "...кўп гумонлардан четда бўлинглар", дейилмоқда.

Ўтган уламолардан Зажжож( р.а.): "Бадгумонлик-яхши кишилар ҳақида ёмон гумон қилишликдир. Аммо аҳли фисқ бўлса, ундан нима фосиқлик зоҳир бўлган бўлса, шуни гумон қилишга ҳаққимиз бор", деганлар.
Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ёмон гумонда бўлишдан келиб чиқади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак.

Бу ҳақда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: "Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил", деган эканлар.

Абу Ҳурайра (р.а) ривоятида Пайғамбаримиз ﷺ : "Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар, чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир", деганлар.
( #Бухорий_ривояти)

Бошқа бир ҳадисда эса: "Агар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан", деган эканлар.

Хусусан, иш бошида турган раҳбарлар бу нарсада эҳтиёт бўлишлари лозимлиги Абу Умомадан ривоятида яққол кўринади.
Бу ҳадисда Пайғамбаримиз ﷺ: "Агар амир одамлардан айб ахтараверса, уларни бузади", деганлар.
( #Абу_Довуд_ривояти)

Солиҳлардан бири шундай деган экан: «Агар биродаримнинг соқолидан май томиб турганини кўрсам, унга майни тўкишганлир деб гумон қиламан. Агарда бир мусумоннинг тоғ устига чиқиб: «Мен сизларнинг улуғ робьингизман» деса, эҳтимол у Қуръон тиловат қилаётгандир деб гумон қиламан.

Шунингдек аҳли илмлар, ўзининг биродарига, яқинларига ва оиласига нисбатан қалбида ғубори йўқ кимса Жаннат роҳатларидан бирини ҳис этибди дейишган.

Ибн Қайюм (р.ҳ) дедилар:
Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг бандалари ўз ният мақсадларини тушуниб етиши қийин, бировнинг ниятига бурун тиқиши мантиқга тўғри келмайди.

Шунинг учун Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ "Чиройли хулқнинг ўндан тўққиз қисми камчиликларни кўриб-кўрмасликка олишдадир", деган.

#Улашинг
#Дўстларингизни_фойдалантиринг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «
Иймонли Қалблар» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA