Get Mystery Box with random crypto!

​​​​«ИККИ ОЙДА ҚУРЪОННИ ТЎЛИҚ ЁД ОЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ»?! Бунда | 🍀Iymonli Qalblar

​​​​«ИККИ ОЙДА ҚУРЪОННИ ТЎЛИҚ ЁД ОЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ»?!


Бундай имкониятни беручи баъзи тавсиялар.

1. Ниятингизни, холис Аллоҳ учун қилинг!

2. Фақат, бир мусҳафда ёд олинг, зинҳор бошқа мусҳафга алиштирманг!

3. Қуръонни ёд олиш вақтингизни аниқ бир муддатга белгилаб олинг! Яъни, 1 августдан 1 октябргача, иншаАллоҳ Қуръонни тўлиқ ёд оламан, деб.

4. Бир вароққа исмингизни ёзиб, мисол учун, Абдуллоҳ, Аллоҳни китобини ҳифз қилади деб, бошлаган санангизни ва тугатадиган санангизни ёзиб қўйинг.

5. Нима учун Қуръонни ёд олмоқдасиз?

Шуларни ҳам вароққа тушириб қўйинг.

Мисол учун: «Абдуллоҳ Қуръонни Аллоҳнинг ризосига етишмоқлик учун ёдламоқда» деб.

6. Қуръон ёд олаётган вақтингизда, ёнингизга соатни ва вароқни қўйинг. Ва бир муддат белгиланг. Мисол учун бир бетни 15-25 дақиқада ёд оламан, деб. Ёдлашни бошлаганингизда соатга қараб қўйинг.

7. Биринчи кўзингиз билан ўша ёд олмоқчи бўлган саҳифангизни диққат билан кузатиб чиқинг. Чунки кўз фотоаппаратга ўхшаб суратга олади.

Сўнг бир оятни 10 мартагача ташингизда ўқинг сўнг кўзингизни юмиб, бир маротаба ичингизда ўқинг. Кейин иккинчи оятни ҳам шу зайлда ўқинг. Кейин биринчи ва иккинчисини беш маротаба бирга ўқинг ва мусҳафга қарамасдан қайтаринг кейин учинчи оятни. Шу зайлда давом этаверинг.

8. Янги ёд олган Қуръонингиз билан намоз ўқинг. Шунда пишшиқ бўлади иншаАллоҳ.

9. Эрталаб бомдоддан сўнг соат 7-8 гача беш саҳифа ёд олинг сўнг озгина ухлаб олинг. Пешинда икки саҳифа ёд олинг. Асрда ҳам икки саҳифа. Шомда эса бир саҳифа. Сўнг ҳуфтондан кейин ёд олганингизни ярим соат ёки бир соат такрорлаб қўйинг. Ҳеч қандай имконсиз нарсани ўзи йўқ ман бошимдан ўтказганлигим учун яхши кўрган нарсамни яқинларимга бўлишмоқдаман.

10. Кечалари таҳажжудда Аллоҳдан кўп дуолар қилиб сўранг. Унутманг, Қуръон Аллоҳнинг каломи, у билан ўзи истаган бандасини икром қилади ёки хор қилади. Икром қилиши дунёю охиратда даражасини кўтаради ва жаннатига олиб киради.

Хор қилиши эса уни устига ҳужжат қоим қилади. Уни кўз-кўз қилиб дунёда обрў учун ёдлаганми? Қори деган ном учун ёдлаганми? Унга амал қилганми? Уни етказганми?! Агар булар бўлса, Аллоҳ сақласин, соҳибини жаҳаннамга олиб боради. Аллоҳдан офият сўраймиз.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA