Get Mystery Box with random crypto!

МУСИҚА..... (Охиргача Ӯқинг) .Улар: 'Мусиқа билан қалб к | 🍀Iymonli Qalblar

МУСИҚА.....
(Охиргача Ӯқинг)


.Улар: "Мусиқа билан қалб кенгаяди", дейишади.

.Биз айтамиз: "Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". ("Тоҳа" сураси, 124-оят).



.Улар: "Биз мусиқа таъсирига тушмаймиз", дейишади.

.Биз айтамиз: "Сув экинни ўсдирганидек мусиқа қалбда нифоқни ўсдиради". (Абдуллоҳ ибн Масъуднинг сўзи)



.Улар "Биз фақат дам олиш учун эшитамиз", дейишади.

.Биз айтамиз: "Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!" ("Мўминун" сураси, 115-оят).



.Улар: "Мусиқа эшитиб, қалбимиз хотиржам бўлади", дейишади.

.Биз айтамиз: "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз". ("Исро" сураси, 82-оят).



.Улар: "Биз Қуръонни ташлаб қўймаймиз, шунчаки мусиқани яхши кўрамиз, холос", дейишади.

.Биз айтамиз: "Қалбда бир вақтнинг ўзида Қуръон ва мусиқа севгиси жамланмайди". (Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг сўзи).



.Улар: "Лекин биз бу иккисини жамладик-ку!" - дейишади.

.Биз айтамиз: "Сиз нимага кўпроқ амал қилсангиз, қалбингизда ўша қолади. Агар Қуръонга кўпроқ амал қилсангиз, мусиқа қалбингиздан чиқиб кетади ва Қуръон қолади. Акс ҳолда тескариси бўлади".

Эй Аллоҳ! Қуръонни қалбимизнинг баҳори қилгин!

(Мусиқа эшитувчиларга йоборинг Сиз Туфайли Шайтон Йулидан Кайитсалар Сизгаҳам Ажри Бор иншаАллоҳ)

•┈•┈•┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈•┈•
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA