Get Mystery Box with random crypto!

#ЖАННАТ. ЖАННАТ АҲЛИГА БEРИЛАДИГАН ЭНГ БИРИНЧИ ТАОМ. . . | Iymonimiz nuri

#ЖАННАТ.

ЖАННАТ АҲЛИГА БEРИЛАДИГАН ЭНГ БИРИНЧИ ТАОМ.

. . Анас Ибн Молик розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Абдуллоҳ Ибн Салом розиёллоҳу анҳу Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан сўради: "Жаннат аҳлига энг аввало қандай таом тортиқ қилинади?". Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Наҳанг балиқнинг энг лақим биқини пишириб олиб келинади".

(Имом Бухорий 3329 ривояти).

. . Савбон розиёллоҳу анҳудан равоят қилинади: "Бир куни яҳудий роҳиби Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб деди: "...одамлардан энг аввало кимга Сирот кўпригидан ўтишга руҳсат берилади?". Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Муҳожирларнинг фақирларига". Яҳудий деди: "Уларга Жаннатда энг аввал тортиқ қилинган таом нима?". Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Наҳанг балиқнинг лақим биқини". Яҳудий деди: "Ундан кегин қандай таом берилади?". Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жаннат адирларида ўтлаб юрган буқаларнинг гўшти". Яҳудий деди: "Улар қандай ичимлик ичадилар?". Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Уларнинг ичимлиги Жаннатдаги "Салсабил" деган булоқдан бўлади".

(Имом Муслим 315 ривояти).

Манба: Жаннат васли

УЛАШИНГ
anba: @Iymonimiz_nuri