Get Mystery Box with random crypto!

Гарвард олийгохи талабалари шундай сўзлар билан руҳлантирилади | IYMON ZIYOSI🌙

Гарвард олийгохи талабалари шундай сўзлар билан руҳлантирилади

Ўқинг,
Сизга ҳам фойдаси тегади!

Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади.
Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий.
Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш.
Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.
Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.
Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.
Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал.
Бугун–ўтаётган вақтинг ҳеч қачон қайтиб келмайди.
Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

Акмал Хушвақов таржимаси
https://t.me/iymon_ziyosi