Get Mystery Box with random crypto!

Ерга ўзга сайёраликлар учиб келишибди. Аввал Ерни айланиб, уни | 𝙄𝙮𝙢𝙤𝙣 𝙌𝙖𝙨𝙧𝙡𝙖𝙧𝙞

Ерга ўзга сайёраликлар учиб келишибди. Аввал Ерни айланиб, уни обдон ўрганиб чиқишибди. Кейин одамлар билан суҳбат қуришибди:

- Нимага сайёрангизда бунча ахлат кўп?
- Ахлатни қайта ишлайдиган заводлар қуришга пул етмаяпти.

- Нимага сайёрангизда очлар ва уйсизлар кўп?
- Уларни тўйдиришга ва уй билан таъминлашга пул етмаяпти.

- Нимага сайёрангизда урушлар тинмайди?
- Чунки ҳаммамизга пул етишмайди, шунга бир-биримиздан ўша пулларни куч билан ўзлаштиришга мажбурмиз.

- Нимага сайёрангизда бунчалик кўп одам давоси бор касалликлардан ўлиб боради?
- Ҳамма касалларни шифохоналар ва шифокорлар билан таъминлаб беришга пулимиз йўқ.

Шунда ўзга сайёраликлар бошини қашлаб, ўйланиб қолишибди.

- Мана биз бутун галактикани айланиб чиқиб, бунчалик ноёб ва мухим бўлмиш "пул" деган ресурсга дуч келмабмиз ҳалигача. Бизга шу ресурсингизни ва уни космоснинг қаеридан қазиб олишингизни кўрсата олмайсизларми, биз сизга ундан кўпроқ топиб келиб, сайёрангиз муаммоларини хал қилишга қарашиб юборардик?
дейишса, одамлар айтармиш:

- А, биз пул учун ҳеч қаерга учмаймиз. Биз уларни ўзимиз печат қилиб чиқарамиз.

- Ўзингиз?
- Ҳа, ўзимиз.

... ушбу жавобдан кейин Коинот бошқарувида Ер сайёраси аҳолиси "онгли мавжудотлар" рўйхатидан олиб ташланибди.

Мирзиёд Мирусманов