Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар». Байҳақий ривоят қилган.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва унданкейинги йилга...» дедилар». Байҳақий, Насаий, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.
Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаром. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли.
Саҳарлик ва ифторлик вақти:08.07.2022 (Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 03:16 Ифторлик бошланиши: 20:00
Ният: Ният қилдим, холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.
┈┈•┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈•┈┈• Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлишни унутманг!