Бир аёлнинг гапи: Намоз ўқаётган эдим. Кичик ўғлим олдимга кел | 🕋IYMON BU JANNAT🕌
Бир аёлнинг гапи: Намоз ўқаётган эдим. Кичик ўғлим олдимга келиб, бир неча марта мени чақирди. Шу вақт икки ёш катта акаси келиб, уни койиб берди: "Икки киши гаплашаётганида орага гап қўшиш – уят! Кўрмаяпсанми, онам Аллоҳ билан гаплашаябдилар ахир!"
Бу гапдан бутун вужудим титраб кетди. Буюк Зотнинг қаршисида турган ожиз-у нотовон банда эканимни ҳис қилдим. Шундан сўнг қачон намозга "Аллоҳу акбар" деб такбир айтсам, ўғлимнинг гапи қулоғим остида жаранглаб, қалбимдаги ғафлатни аритади. ------ Араб тилидан Ikrom Sharif таржимаси. ┉┅━❀ ❀━┅┉ @IYMON_BU_JANNAT