Get Mystery Box with random crypto!

​​АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН? Абдуллоҳ ибн Динор айтади: Мен Абдулло | 🕋IYMON BU JANNAT🕌

​​АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Абдуллоҳ ибн Динор айтади: Мен Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан бирга Маккага келаётган эдим, биз йўлда дам олиш учун тўхтадик. Бизнинг олдимизга тоғдан бир чўпон тушиб келди.

Ибн Умар унга: “эй чўпон, бу қўйлардан бирини менга сот”, деди.

Чўпон: “Мен қулман”, деди.

Ибн Умар уни синаш учун: “Хожанга бўри еб қўйди дейсан”, деди.

Чўпон: “Хожамга шундай десам, у менга ишонади, лекин Аллоҳ қаерда? (яъни, Аллоҳ борку, кўриб турибдику!), Аллоҳ азза ва жаллага нима дейман?”, деди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу йиғлади ва чўпоннинг хожасига бориб чўпонни ва бир тўда қўйларни ҳам сотиб олди. Сўнгра чўпонни қулликдан озод қилди, сотиб олган қўйларни унга ҳадя қилиб юборди ва: “Бу сўзинг сени дунёда қулликдан озод қилди, мен умид қиламанки, бу сўз сени охиратда (дўзахдан) ҳам озод қилади”, деди.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

@IYMON_BU_JANNAT