Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш келади, аммо уларнинг | IYMON

​​​​Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш келади, аммо уларнинг бирортасидан сабоқ олмайди:

1. Умри ҳар куни камайиб боради, аммо бунга эътибор бермайди. Бироқ мол мулкидан бирор нарса камайса, бутун диққат-эътибори шунда бўлади. Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор, аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.

2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Ўша ризқ ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади, ҳаромдан бўлса, жазога тортилади. Аммо инсон бу ҳисоб китобнинг охири қандай бўлишини билмайди.

3. Ҳар куни охиратга бир миқдор яқинлашиб, дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний дунёга эътибор берганчалик боқий охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати олий жаннатми ёки дўзахнинг қаърими, буни билмайди.


Аллоҳим! Бор-йўқ ташвишимиз ҳам, илмимизнинг етган жойини ҳам қуруқ дунё қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах қилиб қўйма, манзилимизни жаннат қилгин!

@Iymon