Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Қисқа бўлиб туюлган дақиқалар ичида нақадар кўп савобга эг | IYMON

​​​​Қисқа бўлиб туюлган дақиқалар ичида нақадар кўп савобга эга бўлса бўлади:

Бир дақиқада одам боласи “Фотиҳа” сурасини 3 марта ўқий олади. Бир Фотиҳа савоби 600 яхшилик. Демак, бир сония ичида 1800 минг яхшилик қилишимиз мумкин экан.

Бир дақиқада “Ихлос” сурасини 20 марта ўқиса бўлади. “Ихлосни” 3 маротаба ўқиган кишига Қуръони каримни хатм қилганлик савоби ёзилади. Агар биз бир дақиқада 20 марта “Ихлос” сурасини ўқисак, ой охирида 600 марта йиғилади. Демак, Қуръонни 200 марта ўқиганлик савобини оламиз.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтган: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа илаллаҳи валлоҳу акбар – менинг учун бу сўзлар бутун дунёдан хайрлироқдир” зикрни бир дақиқада 18 маротаба айтса бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ким истиғфорни кўпайтирса, Аллоҳ унга ҳар бир ғам-ташвишдан чиқиш йўлини пайдо қилиб қўяди ва уни ўйламаган еридан ризқлантиради” (Имом Аҳмад ривояти). 

Бир дақиқада 100 марта “Астағфируллоҳ” айтсак бўлади

@Iymon