Get Mystery Box with random crypto!

​​ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ Ҳазрати Мусо Парвардигорга мурожаат қилиб ш | IYMON

​​ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ

Ҳазрати Мусо Парвардигорга мурожаат қилиб шундай деди:
– Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор Пайғамбарига айтди:
– Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир.

Ҳазрати Мусо тоққа чиқиб, ғорга кирди. Қараса, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо:
– Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўради. Шунда

Парвардигор:
– Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди.

ТАНБЕҲ.: Сизчи Сиз! Аллоҳ неъматларидан сўраладиган кунда Жавоб бера оласизми?

@Iymon