Get Mystery Box with random crypto!

Мазкур олти кун рўзани шаввол ойи мобайнида кетма-кет ёки тарқ | IYMON

Мазкур олти кун рўзани шаввол ойи мобайнида кетма-кет ёки тарқоқ ҳолда тутиш жоиздир. Фақат бундан шаввол ойининг биринчи куни, яъни ҳайит куни мустасно бўлиб, бу кунда рўза тутиш ҳаромдир.

Дарҳақиқат, шаввол ойидан олти кун рўза тутиш фазилатининг шарҳи Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён қилинган. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Рамазон рўзаси ўн ойга, ундан кейинги (шаввол ойида тутилган) олти кун рўза икки ойга, шундай қилиб, иккиси бир йиллик рўзага тенг келади”.
[Саҳиҳ. Имом Аҳмад (5/280) ва Ибн Хузайма (2115) ривоят қилишган. Ҳадисни Албоний “Саҳиҳул жомеъ”да (3851) саҳиҳ деган]

Демак, Аллоҳнинг марҳаматига қарангки, инсон мукаллаф (яъни балоғат ёшига етиб, шариат аҳкомларини бажаришга мажбур) бўлганидан бошлаб, то вафот этгунига қадар рамазон рўзаси ва шаввол ойидан олти кун рўзани қолдирмай тутиб келган бўлса, гуёки бир умр рўза тутгандек бўлар экан.

Манбалар асосида тайёрланди.

«ҚУРЪОН ҚАЛБ ШИФОСИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!