Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_911 ПАНОҲ СЎРАШ КАЛИМАЛАРИ ҲАҚИДА Оиша розияллоҳу | 🌿𝙰𝙻 𝙸𝚈𝙼𝙰𝙽𝚈🌿

#Ҳадис_911


ПАНОҲ СЎРАШ КАЛИМАЛАРИ ҲАҚИДА

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дангасаликдан, ўта қариликдан, гуноҳга ботишдан ва қарзга ботишдан, қабр фитнасидан, қабр азобидан, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик фитнаси шарридан (ѐмонлигидан) паноҳ сўрайман.
Мен Сендан фақирлик фитнасидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман.
Аллоҳим! Менинг хатоларимни қор ва муз ила ювгин.
Менинг қалбимни худди оқ кийимни кирдан поклаганингдек поклагин.
Мен билан хатоларим орасини худди машриқ билан мағрибнинг орасини узоқ қилганингдек узоқ қилгин», дер эдилар».

(Бешовлари ривоят қилишган).

Манба:Хадис ва Хаёт 35