Get Mystery Box with random crypto!

Аччиқни ҳам, ширинни ҳам тотиб кўрдим. Иссиқни ҳам, совуқни | 𝓗𝓪𝔂𝓪𝓽𝓲\.𝓹𝓰 🧸🌸

Аччиқни ҳам, ширинни ҳам тотиб кўрдим.

Иссиқни ҳам, совуқни ҳам ҳис қилиб кўрдим. Ёмонликни ҳам, яхшиликни ҳам топдим.
Юқорига чиқиш қийин эканини, пастга қулаш осон эканини билдим.

Тоатлар машаққатдан холи эмаслигини, гуноҳлар лаззатдан холи эмаслигини англадим.

Дунёни шарқию ғарбини кездим.
Инсонларни яхшисини ҳам, ёмонини ҳам синаб кўрдим. 75 йилдан бери китоблар ичида яшаяпман.

Буларнинг барчасидан битта хулоса билан чиқдим.
У ҳам бўлса Ибн Жавзийнинг "Сайдул хотир" китобидаги қуйидаги ибора:
"Тоатларнинг машаққати кетади, савоби қолади. Гуноҳлар лаззати кетади, унинг азоби қолади."

Али Тантовий

Саҳифамизга аъзо бўлиш учун
@Yoldoshbek_Ibrohim