Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон ойи ҳодисаси Бугун бизда ажойиб ҳодиса рўй берди. Тарм | Asadbek's Blog

Рамазон ойи ҳодисаси
Бугун бизда ажойиб ҳодиса рўй берди.
Тармоғимизнинг барча шўъбаларида эҳсон қутилари ўрнатилган. Уларга саҳий харидорларимиз асосан кайтимга олинган пулларини ҳайрия ниятида ташлаб кетишади.
Корхонамизда ушбу қутиларга тушган барча маблағлар "Эзгу Амал" ҳайрия жамғармаси ҳисобига йўналтирилади. Бу жамғарма саратон касалига йўлиққан болакайларга ёрдам беришга иҳтисослашган.
Қутилар тўлганида корхонамиз ходимлари ва мутасаддилари, жамғарма ҳамда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда қутиларни очиб, ичидаги пулларни санаб жамғарма хисоб рақамига топширишади.
Бугун навбатдаги қути очилиб, пуллар саналиб, тахлаётганимизда, қутидан ўндан ортиқ оқ конверт чиқди. Уларни очиб қарасак, конвертлар ичидан жами 50,000$ пул бор экан.
Оғир касалга чалинган болакайларга Рамазон ойининг табарук кунларида шундай гўзал эҳсон қилган номаълум ҳамюртимиз ҳолис амали шохиди бўлган барчамизда бу Ойнинг ажойиб хислатларига бўлган ишонч янада кучайди.
Жамгармага пуллар сўмга ўгирилиб 564 120 000 сўм юборилди.