Get Mystery Box with random crypto!

Давлат бюджетидан бир сўм ҳам маблағ ёки субсидияланган кредит | IT Park Sirdaryo

Давлат бюджетидан бир сўм ҳам маблағ ёки субсидияланган кредит олмасдан 2017 йилгача расман деярли йўқ бўлган (асосан норасмий ишланган) АйТи соҳаси бу йил 100 млн доллардан ортиқ расмий экспортга эришиши кутилмоқда.

АйТи соҳасида иш билан банд бўлганларнинг умумий сони (резидентларда ишлайдиганлар ва расман фрилансер бўлиб рўйхатдан ўтганлар) анъанавий алоқа соҳасидагиларникидан ошди. Бу албатта IT Park командасининг тўғри ишлагани сабаблидир. Шу вақтгача бу командага умуман ёрдам бермаган одамлар йўқ жойдан ҳозир уларни қоралашга ҳаракат қилаётгани эса ачинарли хол…

24 июль куни
ўтказилган IT Park Rewind тадбирида Бирлашганган Араб Амирлиги, Германия, Ҳиндистон, Россия, Беларус давлатларидан меҳмонлар келиб, Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш ва экспортни янада ошириш бўйича вазифаларни муҳокама қилишганди. Батафсил маълумот ушбу видеода ва сайтда: https://it-park.uz/ru/itpark/news/kak-proshel-it-park-rewind-2022

Тадбирдан сўнг ҳозирги кунгача IT Park резидентлари сони 174 тага ошди, шундан 56таси экспортер. Бу эса яна қўшимча 2000дан ортиқ ишчи ўринлари дегани. Кичкина эмас, балки 400дан ортиқ меҳмонлар (соҳа ходимлари ва АСТРУМ ўқувчилари билан ҳисобласа 1000га яқин) қатнашган тадбир 819 млн сўмга тушган экан, нечта болани бу пулга ўқитса бўлади дейишибди. ИНХА ёки АМИТИда 1 йил ўқиш 30 млн атрофида бўлса, 4 йилда бир болага 120 млн кетади, яъни бу пулга 7 та болани бакалаврга ўқитса бўлади. Униям қилиш керак албатта (шунинг учун ИНХАга Президентимиз 100 та грант ажратиб бердилар), лекин бу тадбир ҳам муҳим.

Хуллас, ёки IT Park фаолиятига энди катта-катта компаниялар ишониб, Ўзбекистонга аутсорсни кўпайтириб турган вақтда унга халақит қилмасдан келгуси катта марра экспортни 1 млрд долларга олиб чиқиш устида биргаликда ишлашимиз керак ёки майда ғийбат гаплар билан уларни ҳам қўлини совутиб, Ўзбекистонни АйТи аутсорсинг хабига айлантириш фикридан воз кечишимиз керак.