Get Mystery Box with random crypto!

Ахборот технологиялари бошқармаси ва IT-Парк Сирдарё филиали ҳ | IT Park Sirdaryo

Ахборот технологиялари бошқармаси ва IT-Парк Сирдарё филиали ҳамкорлигида Мирзаобод туманида семинар  утказилди

Ахборот технологиялари бошқармаси, IT-Парк Сирдарё филиали ҳамкорликда Мирзаобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича аҳоли, шу жумладан ёшларнинг амалий билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида тарғибот семинари ташкил этилди.

Тадбирда мутахасислар томонидан иштирокчиларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) дан фойдаланиш, унинг имкониятлари ва қулайликлари, шу билан бирга IT-Парк фаолияти, IT-Парк резидентларига яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тақдимотлар қилинди.

Тадбирда 130 дан зиёд аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этиб, уларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.