Get Mystery Box with random crypto!

Бу ерга келган мурожаатчилар орасида турфа қисмат эгалари бор. | IT-Med Uzbekistan

Бу ерга келган мурожаатчилар орасида турфа қисмат эгалари бор. Кимдир юришга қийналади, бошқасининг буйраги ёки жигари хаста. Яна кимлардир туғма юрак касаллиги билан дунёга келган фарзандининг саломатлигидан хавотирда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлатимиз кўмагига муҳтож ана шундай беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида пойтахтда фаолият кўрсатаётган 150 нафардан зиёд етакчи шифокорларни Хоразм вилоятига жалб қилган.

Бу ерда соғломлаштириш акцияси доирасида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда сайёр қабуллар йиллар давомида хасталиклардан азият чекиб келган беморларнинг қисқа муддатда соғайишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, маҳаллабай ва хонадонбай ўрганишлар жараёнида аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши, ўз вақтида шифокорлар кўригидан ўтишига доир тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi
|Facebook | Instagram