Get Mystery Box with random crypto!

​Прокси ва VPN бу нима? Интернет фойдаланувчиси сифатида, эҳт | 𝗜𝗧 𝘀𝗽𝗲𝗰𝗶𝗮𝗹𝗶𝘀𝘁𝘀 | 𝗨𝗬𝗗𝗔 𝗤𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚 !

​Прокси ва VPN бу нима?

Интернет фойдаланувчиси сифатида, эҳтимол сиз ушбу хизматларга дуч келгандирсиз? Айтайлик Telegram иловасидаги прокси ёки Facebook ва Youtube очилмай қолганда VPN хизматидан фойдаланиш ва ҳоказолар.

Прокси нима?
Ушбу атама билан таниш бўлмаганлар учун прокси ўрнини босувчи, воситачи деган маънони англатади ва таърифига кўра прокси-сервер бошқа серверларда манбаларни қидираётган мижозларнинг сўровлари учун воситачи вазифасини бажарувчи сервердир. Бошқача қилиб айтганда, прокси сервер - бу махсус қурилма ёки компютерга ўрнатилган дастурий таъминот.

Проксининг вазифаси нима?
Оддий сўзлар билан айтганда, прокси-серверлар сизнинг интернет билан боғлиқ сўровларингизни қайта йўналтирилади: сайтга кириш сўрови қурилмангиздан прокси серверга йўналтирувчи провайдерга юборилади.
Кейин прокси-сервер сайтга кириш учун сўров юборади, яъни сайт охирида сизнинг манзилингизни эмас, балки прокси сервернинг IP манзилини кўради.

Прокси нима учун керак бўлади:
- Хавфсизлик дастурлари (фаервол) чекловларини четлаб ўтиш
- Баъзи веб-сайтларга ёки хизматларга кириш тақиқланган мамлакатларга саёҳат қилганда
- Маълум бир сайтларга, маълум бир давлатлардан кириш имконияти берилган бўлса

VPN нима?
VPN ("хусусий виртуал тармоқ") - бу бошқа тармоқ (масалан Интернет) орқали бир ёки бир нечта тармоқ уланишларини (мантиқий тармоқ) таъминлайдиган технологиялар учун умумий ном.

VPN вазифаси нима?
Компьютер ўзининг аниқ IP-манзилига эга бўлиб, у орқали маълум бир сайтлар блокланади. VPN технологияси дастур ёки кенгайтма орқали ишлайди. VPN компьютер манзилини бошқа мамлакат серверидаги манзилга ўзгартириб қўяди.
Сўнгра провайдер блоклай олмайдиган ҳимояланган уланиш тармоғи яратилади. Натижада интернетдаги кириш имкони бўлмаган сайтга кириш мумкин бўлади.

VPN технологияси нима учун керак бўлади:
- маълумотлар ҳимояси. Бу айниқса, бепул Wi-Fi орқали интернетга уланиб, кейин банк картаси ҳақидаги маълумотлар ўғирланганидан бошини чангаллаб қоладиганлар учун фойдали.
- тўлиқ махфийлик. Фойдаланувчи бирор сайтга кирганида, унинг ҳаракати провайдер серверида акс этади ва провайдер унинг интернетдаги саёҳати ҳақида батафсил маълумотга эга бўлади. VPN орқали кирилганида эса бошқа IP-манзил кўрсатилгани учун фойдаланувчининг қандай сайтларга кирганини аниқлаб бўлмайди.
- хорижий ресурслардан фойдаланиш имконияти.

VPN ва прокси-сервер ўртасидаги фарқ нима?

VPN ҳам, прокси-сервер ҳам сайтларга ҳақиқий IP манзилингиз ва жойлашувингизни кўрсатмасдан Интернетдаги исталган манбага кириш ҳуқуқини беради. Бироқ, хизматлар бироз фарқ қилади ва бу эътиборга олиниши керак.

Қисқа қилиб айтганда, асосий фарқ хавфсизлик даражаси. VPN ҳам, прокси ҳам маълум даражада сизнинг IP манзилингиз ва шахсий маълумотларингизни яширади, аммо фақат VPN барча маълумотларни шифрлаш имкониятига эга.

@IT_specialists_official