Get Mystery Box with random crypto!

1. Оила қуриш ярим иймонни батамом қилиш демакдир. Бундай жидд | Yosh Dasturlovchi

1. Оила қуриш ярим иймонни батамом қилиш демакдир. Бундай жиддий масалага енгил қараманг. Бу борада фақат юрак амри билангина иш тутиш нотўғри.

2. ОИЛА - фалончи таклиф қилди, ота-онам тавсия қилишди, пистончи қариндошимнинг ўғли (қизи) мақтади, қўшним таниркан каби асослар устига қурилмайди. Булар никоҳланиш учун етарли сабаблар эмас. Унутманг, у билан бошқалар эмас, сиз умр кечирасиз. Шу боисдан ҳаётингизни бахтли бўладиганингиз шаклда қуришга эътиборли бўлинг.

3. Мусулмон киши учун жуфт танлашдаги энг муҳим ўлчовлар:

- бўлажак жуфтингизнинг одоб-ахлоқли бўлиши (зотан, ҳар мусулмон шундай бўлади);

- иймонли бўлиши - Аллоҳни ва пайғамбарни таниганлиги, Қуръони-Каримнинг камида учдан бирини билиши;

- илм олишга ҳарис бўлиши;

ва ниҳоят шариат рухсат берган миқдорда кўрганида "у билан оила қураман" дейдиган даражада бир-бирини ёқтириши.

4. Ширин орзу-ҳаёлларга берилиш ёқимли, лекин унутмангки, турмушнинг 5%и ёқимли бўлса, 95%и ширин ташвиш ва қийинчиликларга тўла. Орзу қилинг, лекин қусурсиз ва комил инсонни кутманг, зотан сиз ҳам бенуқсон эмассиз. Орзу-хаёлдаги оилалар фақат ижтимоий тармоқлардаги сохта бахтли жуфтликларда ёки кино ва сериалларда бўлади.

5. Никоҳланишдан олдин энг камида икки ой кечаю кундуз оила илми ҳақидаги маърузаларни тингланг, бу борада китоблар ўқинг ва жуфти билан бахтли яшаётган инсонлардан маслаҳатлар олинг.


Бахтли оилалар...