Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Нуробод туманида ўтказилаётган “ёшлар фестивали” доираси | IT CENTER NUROBOD

Бугун Нуробод туманида ўтказилаётган “ёшлар фестивали” доирасида туманнинг “Иттифоқ” маҳалласида янги ташкил этилган 18-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган ота-оналар, маҳалла фаоллари фарзандларини шундай замонавий мактабгача таълим ташкилотида тарбияланишлари учун имконият яратганларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Янги очилган давлат мактабгача таълим ташкилоти 60 нафар болаларни ўз бағрига қамраб олиб, мактабгача таълим ташкилотида 15 та янги иш ўринлари яратилди.

Муассаса хоналари замонавий мебеллар, ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

Ушбу янги ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Юлдашев, сектор раҳбарлари фаол иштирок этишди.

@nur_press