2021-01-26 11:30:55
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжат 27-1 модда — «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсий маълумотларини қайта ишлашнинг алоҳида шартлари» билан тўлдирилган.
Ўзгартиришларга кўра:
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;
маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан, интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;
маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.
Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрель ўрталаридан бошлаб кучга киради.
«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун икки йил олдин — 2019 йилнинг январида қабул қилинган ва ўша йилнинг 1 октябридан кучга кирган.
Шахсий маълумотлар маълум бир шахсга тегишли бўлган, уни аниқлашга имкон берадиган электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий воситада ёзилган маълумотларни англатади.
Манба: @daryo_live
BIZGA QO'SHILING
@istiqbolliavlodqashqadaryo
DOLZARB ALOQA TARMOG'I
+998954799494
61 views08:30