Get Mystery Box with random crypto!

Умумий ҳаракатлар билан ягона мақсад сари Халқаро конференци | Qashqadaryo Istiqbolli Avlod

Умумий ҳаракатлар билан ягона мақсад сари

Халқаро конференция: "Одам савдосига қарши курашиш мақсадида миллий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш
"

25 - 26 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида
ўтказилган конференцияда 30 га яқин халқаро экспертлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, 40 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотидан масъуллар қатнашди.

2 кун давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни фош этишда ижобий таъсир кўрсатадиган ва янада самарали курашишга ёрдам берадиган инновацион ёндашувлар, муваффақиятли амалиётлар ва тажрибалар намойиш этилди.

Сенат Раиси, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот марказини одам савдосига қарши курашда энг яхши ННТ деб баҳолагани бизга яна кўпроқ масбулият юклади дея оламиз.

Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот маркази конференцияда иштирок этган - одам савдосига қарши курашда ўзини дахлдор ҳисоблаган барчага миннатдорлик билдиради.