Get Mystery Box with random crypto!

Биз яна сизлар билан Республика “Istiqbolli avlod” ижтиомий- | Qashqadaryo Istiqbolli Avlod

Биз яна сизлар билан

Республика “Istiqbolli avlod” ижтиомий-ахборот марказининг Қашқадарё вилояти бўлими томонидан ёшлар ўртасида волонтёрликни жадаллаштириш орқали ижтимоий заиф гуруҳга мансуб аҳолини қўллаб-қувватлашга жалб қилиш мақсадида “COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларини қўллаб қувватлаш” лойиҳаси доирасида “Ижтимоий волонтёрлик” номли Қарши шахридаги 1-умумий ўрта таълим мактабида тренинг бўлиб ўтди.


Ўқувчиларга шунингдек ташкилот фаолияти тўгрисида қисқача таништириб ўтилди. Тренингда -декабр Халқаро волонтёрлар куни қандай кун? Волонтер ўзи ким унинг вазифаси нималардан иборатлиги тўгрисида тушунчалар берилди.Тренинг жудаям қизгин бахс-мунозараларга бой бўлди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Хаттоки ўқувчилардан аксарияти ташкилотимизга келиб волонтер бўлиш истагини билдиришди.