Get Mystery Box with random crypto!

ОСТОНАДАГИ АЖАЛ (1-қисм) III У вино ишлаб чиқаради. Мен унга и | Нуриддин Исмоилов | Расмий канал

ОСТОНАДАГИ АЖАЛ
(1-қисм)
III
У вино ишлаб чиқаради. Мен унга икки юз гектар ер берганман. Узум экиши учун. Сал ўтиб, яна юз гектар бердим. У завод қурди. Орадан икки-уч йил ўтиб, виноси чиқа бошлади. Тоза вино. Умуман ҳеч нарса аралашмаган. Россияга сотади. Россияда унинг виносининг оёғи ерга тегмайди. Чунки зўр-да... Молдованларники, грузинларники ярим йўлда қолиб кетади уникининг олдида. Сабаби, грузинлар ҳам, молдованлар ҳам узумларини сиққанларидан кейин ачитқи билан шакар аралаштиришади. Сабаби уларнинг узумларида маза-матра бўлмайди. Сабаби уларнинг узумлари кераклича қуёш нурини олишмайди. Бизда эса ҳаммаси табиий...
Яна вино заводининг эгаси қулоғини қимирлатолмайди. Агар салгина ўзини у ёқ-бу ёққа ташласа, ерни тортиб оламан. Устма-уст текширувчиларни ташлайман унинг устидан. Натижада у бор-йўғидан айрилгани етмагандай, панжара ортига кетади...
Бунинг орқасидан мен одамларнинг олқишларини ҳам оламан. Кимсан, фалончи-пистончиевичнинг шахсан ўзи харомдан тап тортмайдиган, ҳаромнинг орқасидан бойиб кетган фалончининг орқасига тепди, дейишади...
Аммо менда инсоф бор, ўлигимни винзаводнинг эгасининг устига ташламайман. У меҳмонхонани тикка қилади. Томини ёпади. Пардозни бозорқўмнинг елкасига босаман. Мабодо у ҳам қулоғини қимирлатадиган бўлса, «чайнаб, чайнаб» тупуриб ташлайман.

(Давоми бор)

Каналга обуна бўлинг: @ismoilov_blogi

Бу каналда саргузашт-детектив романлари билан танилган машҳур ёзувчи Нуриддин Исмоиловнинг энг янги асарлари бериб борилади. Танишларингиз ва гуруҳдошларингизни ҳам ушбу каналга аъзо қилиб, уларни ҳам мутолаа завқидан баҳраманд этинг.