Get Mystery Box with random crypto!

ОСТОНАДАГИ АЖАЛ (1-қисм) I Шундай гирибонимдан олди. Нафасим т | Нуриддин Исмоилов | Расмий канал

ОСТОНАДАГИ АЖАЛ
(1-қисм)
I
Шундай гирибонимдан олди. Нафасим тиқилди. Дармоним йўқ. Унинг қўлида эса ханжар. Ханжар бўлганда ҳам эски, ўтмас, занглаган... Салгина чуқурроқ нафас олмоқчи бўлсам, ўпкамга санчади. Бурайди, айлантиради. Эрмак қилади. Бирдан бурдалаб ташламайди. Худди устимдан кулаётганга ўхшайди, ярамас. Умрим бино бўлиб бунақа ичиқорани, шафқатсиз махлуқни кўрмаганман. Мақсадинг ўлдиришми, ўлдир, қўй! Нима қиласан бир бечоранинг жонига азоб бериб?.. Аслини олганда, сен мендан қўрқишинг керак эди. Чунки мен, эҳҳе, қанча жойларнинг эгасиман. Мени кўриб қолса, қанчадан-қанча одам тавба-тазарру қилади, титрайди, думини ликиллатиб иршайиб-тиршаяди, хушомад қилишга тушиб кетади. Бировини мақтаб қўйсам, унга ҳасад қилувчилар қанча?.. Лекин мен ҳеч кимни мақтамайман. Мақташга фақат ўзим лойиқман. Қолганларнинг барининг айби бор. Бўлмаса, топаман.

Каналга обуна бўлинг: @ismoilov_blogi