Get Mystery Box with random crypto!

Оқила она... Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез- | ISLOM XAQIDA

Оқила она...

Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва адажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган адажоним қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага набирасини олиб ўтдилар..
"Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан. Жонимдан тўйиб кетдим онажон" - деб, махкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: "Хўп қизим, хўп қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Адажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос кизалоғим, доим ёнингдамиз" - деб мени овутдиларда ошхонага олиб ўтдилар.
"Ўтир қизим, чой ичамиз, ўзингни бос кизалоғим" - деб онам мени жонимга оро кирдилар. Мени юпатдилар. Бирга ўтириб чой ичдик. Мен аста ўзимни қўлга олиб, онажоним билан суҳбатлаша бошладим. Онажоним нима гаплигини сўрадилар. Мен айтдим:
"Куёвингизни қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтадилар, доим баҳонаси тайёр, гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузу-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жахл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон."
Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдиларда бир оқ коғоз ва қалам олиб, коғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар:
"Ушбу чизиқни чап томонига куёвимни айбларини бирма-бир ёзиб чиқ."
Мен "Нега онажон" - деб сўрашимга эътибор ҳам бермасдан.
-"Ёз, ёз сен ёзавер" - дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан коғозга ёза бошладим.
”Ишдан кеч қайтади. Менга жахл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради” каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим "Онажоним яхши дейдиган куёвларини аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, коғозлар тўлиб кетсин". Ёзиб тугатдимда онажонимга коғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадиларда, коғозни ўзимга қайтариб, дедилар:
"Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълини рўбарасига, чизиқни ўнг томонига уларни ўша феълига сени ўзингни, қиладиган жавобингни ёзиб чиқ" - десалар бўладими?
"Ёз, ёза қол" - мен жавоб ёзмай хеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим.
"Ишдан кеч қайтадилар" ни рўбарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан.
"Менга жахл қиладилар" ни рўбарисига - ”Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман. каби ўзимни ҳам уларга жавоб ҳисларимни амаллаб коғозга туширдим. Онажонимга узатар эканман "Куёвизда, хаммасини бошлайдиган" дедим. Онам қўлимдан коғозни олдиларда, қайчи билан ўрта чизикдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларини ёмон феъллари ёзилган бўлагини, ғижимлаб ахлат челагига ташладилар. Мени қўштирноқ ичидаги феълларим туширилган коғозни ўзимга узатдиларда:
"Кизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган феълларинг турибди. Хозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги коғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, хазм қиласан. Куёвим сени қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Аклингни йиғ. Ўшандан кейин хам "йўқ мен хақман" десанг биз рози." - дедиларда мени қўлимга коғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар.
Мен нима бўлганини англаб, англамей уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдимда, ўз қўлларим билан ёзган чиройли феълларимни уқий бошладим. Ўқир эканман "Наҳот мен шунчалар аёл бўлсам, наҳот мени турмуш ўртоғим шунчалар феълимга чидаб яшаётган бўлсалар" - дедим. Мен ўзимни шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб, бир ўғлимни тирик етим қилишга, ўзимни эса бебахт қилишга бир қадам қолганлигини сездим. Ҳушёр торттимда, турмуш уртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мени юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжейним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят "бугун кун бошқачами?" дедилар. Мен дедим:"Сизни менга такдир қилиб берган Аллоҳимга хамдлар бўлсин.Энди хаёт бошқача".