Get Mystery Box with random crypto!

Умар розияллоҳу анҳунинг ҳижратлари Мадинага ҳижрат қилиш бош | Islom.uz

Умар розияллоҳу анҳунинг ҳижратлари

Мадинага
ҳижрат қилиш бошланди. Мусулмонлар бирин-кетин ҳижрат қила бошладилар.

Ҳамма мушриклардан қўрқиб, яширинча ҳижрат қилди. Фақат бир киши, яъни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳугина ошкора ҳижрат қилдилар. У киши ҳижрат қилишга қарор қилганларидан сўнг кийимларини кийиб, қуролларини тақиб, бемалол Байтуллоҳни етти марта айланиб, тавоф қилдилар. Мақоми Иброҳимда икки ракъат намоз ўқидилар. Сўнг: «Ким онасини азадор, хотинини тул, боласини етим қолдирмоқчи бўлса, менга манави водийнинг ортида учрашсин. Мен ҳижрат қилмоқчиман!» дедилар.

Ҳеч ким чурқ эта олмади.

Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22083

@islomuz