Get Mystery Box with random crypto!

Шаввол ойининг фазилати Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ой | Islom.uz

Шаввол ойининг фазилати

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар.

«Саҳиҳи Муслим» шарҳидан.

Изоҳ: Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар, у зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар.

Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир, жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.

https://islom.uz/maqola/22072

@islomuz