Get Mystery Box with random crypto!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Иймонсизлик – жиноят манба | Islom.uz

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Иймонсизлик – жиноят манбаи»

Савол
: Муфтий ҳазратлари, жиноятчилик чидаб бўлмас даражада авж олиб кетганлигидан халқнинг сабр косаси тўлди. Бу ҳақда дин раҳбарларининг фикри қандай? Жумҳуриятимиздаги аҳволни қандай баҳолайсиз?

Жавоб:
Бисмиллахир роҳманир роҳим! Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам жиноятчилик ҳаддан зиёд авж олиб, халқнинг бошига катта мусибат тушиб қолди. Бу ҳақда диний идора раҳбарларининг фикри соғлом кишиларнинг фикрига мос. Биз ҳибсхоналарга бориб ўша ердаги кишиларга ваъз – насиҳат қилиб, Саволларига жавоб бериш билан ҳам шуғулландик. Ҳозирги кунда уламоларимиз, имом-домлаларимиз маҳаллаларда, ҳибсхоналарда бўлиб тушунтириш, таълим-тарбия ишларини олиб бормоқдалар.

Кейинги пайтларда халқимиз бошига тушган қатор мусибатларнинг энг кучлиларидан бири – жиноятчилик ва унинг равнақи бўлмоқда. Бизнинг фикримизча, барча имкониятларни ишга солиб, бу балодан халқимизни қутқариб қолишда баҳамжиҳат ҳаракат қилмоғимиз даркор.

Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22069

@islomuz