Get Mystery Box with random crypto!

«Hilol Nashr»нинг Чорсуда янги китоб дўкони очилди Бугун, 202 | Islom.uz

«Hilol Nashr»нинг Чорсуда янги китоб дўкони очилди

Бугун, 2024 йил 17 апрель куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимга узоқ йиллар мўмин-мусулмонларга динимизни етказишда сабот билан хизмат қилиб келаётган таниқли устоз уламолар, ижтимоий тармоқдаги маърифат фаоллари ҳамда китобсевар мухлислар ташриф буюришди.

Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, устозлар томонидан дуолар қилинди.

Сўнгра «Hilol Nashr»матбаа-нашриётининг раҳбари, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, ташриф буюрган барчага ташаккур изҳор этдилар. Кейин устозлар «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра янги китоб дўконига ташриф буюришди.

Тадбир давомида ташриф буюрган китобхонлар учун фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари асосида викторина савол-жавоб мусобақаси ўтказилди. Викторина саволларини азиз меҳмонлар Шавкат Ҳасан, Ғиёсиддин Юсуф, Темур Аъзам ҳамда Жавоҳир Расулов ўқиб беришди. Мусобақада ғолиб бўлган иштирокчиларга шайх ҳазратларининг асарлари топширилди.

Янги китоб дўконининг очилиш маросимини islom.uz портали ходимлари Ёрқин Халил ва Қамариддин Бекмуҳаммад олиб боришди.

Шу муносабат билан фақат 17 апрель куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра янги китоб дўконида барча маҳсулотларга 10% чегирма эълон қилинган.

Манзил: Алишер Навоий кўчаси, 40-уй

Мўлжал: Чорсу, эски ГУМ рўпараси


Харита (локация)

Аллоҳ таоло янги китоб дўконининг фаолиятини мўмин-мусулмонлар учун манфаатли, хайрли қилсин, узоқ йиллар халқимизга холис хизмат қилиш барчамизга насиб этсин.

@islomuz & @hilolnashr