Get Mystery Box with random crypto!

Қуръон ва Биз Қуръон борасида шубҳаланувчи айрим ёзувчилар | "Ислом ота" масжиди намоз вақтлари

Қуръон ва Биз

Қуръон борасида шубҳаланувчи айрим ёзувчилар #исроилиёт ривоятларни ишга солиб, турли уйдирма ва хурофотлар тўқидилар. Улар шайтоннинг жаннатга кириши ҳақида бундай дейишган:
«Иблис, жаннатга тўртта оёғи бор, катта илон кўринишида кириб, биринчи бўлиб, Ҳавво онамизни йўлдан урди. Сўнгра Момо Ҳавво онамиз ўз навбатида Одам алайҳиссаломни йўлдан адаштирдилар»

Мана бу #хурофот ва уйдирмаларнинг барчаси тўқимадир, ҳаммаси #исроилиёт ривоятларидир.

Динимизга бу каби ривоятлар узоқ силсила орқали ҳам, яқин силсила орқали ҳам боғланмайди. Қуръони Каримнинг бирорта оятида иблис Ҳаввони йўлдан урди деган оят йўқ. Қуръони Каримда Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз қиссалари тасния, яъни иккилик сийғасида ворид бўлган...

t.me/OlimjonAllohquli
telegram | instagram | facebook