#Қисқа_савол_жавоблар САВОЛ: Ассаламу алайкум! 1. Судхўрни қ | Ислом молияси | Islom moliyasi
#Қисқа_савол_жавоблар
САВОЛ: Ассаламу алайкум! 1. Судхўрни қўлида хизмат қилиш жоизми. Бу хизмат ҳаром иш бўлмаса у берган ҳақ ҳалол хисобланадими? 2. Улгуржи, чакана нархларнинг ҳукми қандай? Яъни бир вақтнинг ўзида 1 дона олганга 100 сўмдан, 100 дона олганга 98 сўмдан сотса жоизми?
Жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: 1. Иш ҳалол бўлса, жоиз. 2. Бундай савдо жоиз.