#янгилик “ИСЛОМ БАНКИ ТАЖРИБАСИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲ | Ислом молияси | Islom moliyasi
#янгилик
“ИСЛОМ БАНКИ ТАЖРИБАСИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ РОССИЯ ДАВЛАТ ДУМАСИ ТОМОНИДАН УЧИНЧИ ЎҚИШДА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Россия думаси (қонунчилик палатаси) Доғистон, Чеченистон, Бошқирдистон ва Татаристонда 2023-йил 1-сентабрдан 2025-йил 1-сентабргача ислом банк тизимини жорий этиш бўйича тажриба ўтказиш тўғрисидаги қонунни учинчи ўқишда қабул қилди.
Тажриба иштирокчилари рўйхати Россия банки (Марказий банк) томонидан юритилиши белгиланди.
198584-8-сонли ушбу қонун лойиҳаси 2022-йил сентабр ойида бир гуруҳ депутатлар томонидан парламентга киритилган эди.