Get Mystery Box with random crypto!

Хизмат хақига тилла олиш Ассалому алайкум! Заргар иш хақи учун | Ислом молияси | Islom moliyasi

Хизмат хақига тилла олиш
Ассалому алайкум! Заргар иш хақи учун тилла олса бўладими? Агар мумкин бўлса нималарга этибор бериш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Шу олиб келган тиллангдан фалончасини хизмат ҳақимга олиб қоламан дейиши нотўғри. Мутлақ қилиб, мен хизмат ҳақимга тилла оламан, хоҳлаган жойингиздан топиб келиб бер деса, хўп деб келишиб, иш битгач ортиб қолган тилла сизга хизмат ҳақи деса бўлади.
Бунга уламолар таҳҳон яъни тегирмончининг ишига оид ҳадисни мисол келтиришган. Унда шу олиб келган буғдойингни бир қисмини хизмат ҳақига оламан деса жоиз эмас дейилган. Фуқаҳолар шу буғдойдан деб тайин қилиш жоиз эмас, тегирмончи мутлақо қилиб биз пул олмасдан хизмат ҳақимизга буғдой оламиз деса, олиб келувчининг ихтиёри. Хоҳласин хизмат ҳақига алоҳида буғдой олиб келсин ёки олиб келганидан ажратиб (хизмат ҳақи учун), қолганини ун қилиб беринг деса ҳам бўлади деганлар.
Валлоҳу аълам!