Get Mystery Box with random crypto!

#САВОЛ #қисқа_савол_жавоблар Савдода мол сотилса пулини бери | Ислом молияси | Islom moliyasi

#САВОЛ #қисқа_савол_жавоблар

Савдода мол сотилса пулини бериш, сотилмаса молни қайтариш
Ассалому алайкум! Бир танишим бозорда (кийим-кечак) савдоси билан шуғулланади. Молни танишларидан пул тикмасдан олиб сотади, сотса пулини беради, мол сотилмаса қайтариб беради (танишидан мол олаётганида у билан шунга келишади). Танишимнинг шу иши жоизмикин деб ўйлаб қолдим.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда танишингиз мол берган одамга вакил бўлиши керак бўлади. Лекин бунда хизмат ҳақини тайин қилиб белгилаб олсин. Молни бераётганда мол эгаси вакилга 100га сотсанг 10ни сенга, 90ни менга, мабодо 100дан ортиққа сотсанг ортгани ҳам сенга деб келишишса жоиз. Валлоҳу аълам!

Манба: https://savollar.islom.uz/ да берилган савол-жавоб асосида тайёрланди.

@IslomMoliyasi канали