Get Mystery Box with random crypto!

Гуноҳ қилиш одатий бўлди Ёлғон сўзлаш одатий бўлди Ҳақ сўзлага | ISLOM

Гуноҳ қилиш одатий бўлди
Ёлғон сўзлаш одатий бўлди
Ҳақ сўзлаган офатли бўлди
Кўзни очинг эй мусулмонлар

Дўстинг ҳаққи бўлди сенга ёд
Она ёлғиз уради фарёд
Ота маҳзун фарзанд унга ёд
Кўзни очинг эй мусулмонлар

Қимор деса тинмай ўйнайсиз
Харом деса далил сўрайсиз
Тушунтирса тан ҳам олмайсиз
Кўзни очинг эй мусулмонлар

Шароб майни санайсиз ҳалол
Шайтон кўриб бўладида лол
Сиздан афзал битта қора мол
Кўзни очинг эй мусулмонлар