Get Mystery Box with random crypto!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фар | ISLOMIY e’lonlar

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари, осмонлар-у ернинг аҳли, ҳаттоки, уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига саловат айтадилар», дедилар.
(Абу Умома Ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан, Термизий ривояти «Саҳиҳ», 2685).

#0977_дур

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Инсонларга яхшиликни таълим бериш, уларнинг нажоти ва саодатига сабаб бўлар экан. Аллоҳ таоло ўша (таълим берувчи) инсонни ҳам ўзининг амалини жинси билан мукофотлаб қўяди, яъни Аллоҳ таоло Ўзининг саловатини ва фаришталарининг саловатини, ҳамда ер аҳлининг саловатини ўша инсонга нажот топиши, саодатга эришиши ва зафар қозониши учун сабаб қилиб қўяди».