2021-05-07 17:05:45
#xikoya
Сахий дурадгор
Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди. Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:
- Сен бу мехнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир мухтожларга ҳеч ҳам хайр эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса хам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.
Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди. Бу воқеадан кейин қишлоқда:
- Уста бой лекин хасис экан, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.
Кунларнинг бирида, дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.
Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:
- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Хозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаябди, - деб жавоб берибди.
Хеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган билгувчидир!
♲︎︎︎ 𝑫𝒐'𝒔𝒕𝒍𝒂𝒓𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒉𝒂𝒎 𝒕𝒂𝒓𝒒𝒂𝒕𝒊𝒏𝒈
@Islomiy_Statuslarii
Каналга уланиш учун https://t.me/joinchat/AAAAAEyC8J7_94x5IlCBIQ
11.6K viewsIwdaman 𝓖𝓸𝓵𝓭 𝓪𝓭𝓶𝓲𝓷 , 14:05